Европа топ-5 лигаларининг энг қиммат таркиблари маълум қилинди

CIES Football Observatory аналитик таҳлил маркази Европанинг топ-5 лигаси клублари жамоа таркибининг нархлари бўйича рейтинг тузиб чиқди.

Марказ бахо беришда клубнинг 20та энг қиммат ўйинчиларига эътибор қаратишди. Ўйинчининг қиймати CIES марказининг ишлаб чиққан алгаритмидан аниқланган.

Ушбу рейтингни "Ливерпуль" клуби бошқариб турибди, уларнинг энг қийматли 20та футболчиси умумий ҳисобда 1,405 млрд евро туради. Иккинчи ўринда "Манчестер Сити" клуби (1,361 млрд евро), учинчи ўринда эса – "Барселона" (1,17 млрд евро).

Топ-10 рейтинг қуйидагича акс эттирилган:

1. «Ливерпуль» – 1,405 млрд евро

2. «Манчестер Сити» – 1,361 млрд евро

3.  «Барселона» – 1,17 млрд евро

4. «Реал» – 1,1 млрд евро

5. «Челси» – 1,008 млрд евро

6. «Манчестер Юнайтед» – 1,007 млрд евро

7. «ПСЖ» – 979 млн евро

8. «Атлетико» – 836 млн евро

9. «Тоттенхэм» – 787 млн евро

10. «Ювентус» – 783 млн евро.

Ўқилган: 1981
Барселона Европа футболи Ливерпуль Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича