“Ливерпул” ҳимоячиси Римга йўл олиши мумкин

“Ливерпул” ҳимоячиси Деян Ловрен фаолиятини “Лацио”да давом эттириши мумкин.

“Лацио” футболчига қизиқиш билдирмоқда, сабаби римликлар ҳимоячиси Баштуш жамоани тарк этади.

30 ёшли футболчининг “Ливерпул” билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган бўлиб, шартномаси узайтириш борасидаги музокаралар осон кечмаяпти.

Шунингдек, Ловренга “Милан”, “Арсенал” ва “Тоттенхем” каби клублар ҳам қизиқмоқда.

Ушбу мавсум Ловрен Англия чемпионатида 9 та ўйинда битта самарали пас берди.

Ўқилган: 632
Деян Ловрен Лацио Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича