Андрей Фёдоров: “Бухоро” ёмон жамоа эмас экан

Coca Cola Суперлигаси 3-турида “Бухоро” мағлуб этилганидан кейин “Локомотив” бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Илк навбатда йигитларни ғалаба билан табриклайман.  Йигитлар нафақат натижа,  балки ўйин бобида ҳам юқори сифат қайд эта олишди.  Бу энди 3-тур.  Илк турда “Андижон”га қарши ўйиндан кейин ҳам айтиб ўтганимдек,  коллектвимиз янги ва улар ҳали жипслашиб олганича йўқ.  Ҳозирча улар биз кутганимиздек ўйнай олишмаяпти.  Бироқ улар ўйин давомида фақатгина курашиб,  тўп учун талашмасдан,  ўйинга бўлган чанқоқликни кўрсата олишмоқда.  “Бухоро” узун паслардан воз кечиб,  кичик паслар орқали ўйин кўрсатишни бошлаган пайтда биз ҳам ортда ўйнашга мажбур бўлдик.  Ўшанда тўп учун курашишга қийналдик.  Рақиблар таркибида боши билан яхши зарба бера оладиган футболчилар борлиги учун иложи борича тўпни хавога кўтармадик.  Рақиблар яратган бир неча хавфли вазиятларни йўққа чиқардик.  Гол ўтказиб юбормаганимиздан хурсандман.

– Рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
– “Бухоро” ҳам ёмон жамоа эмас.  Уларнинг таркибида ҳам катта ўзгаришлар бўлди.  Тўғри,  натижалар борасида унчалик ҳолат яхши эмас.  Айта оламанки,  ушбу жамоанинг таркибини юқори сифатли футболчилар ташкил этади.

– Темурхўжа Абдухолиқов агар яна бир гол урганида фаолиятидаги голлари сони 100тага йетиб,  Геннадий Краниский клубига аъзо бўлишини билганмидингиз?
– Тўғрисини айцам,  билмагандим.  У бугуннинг ўзида учта гол уриб,  ушбу клубга аъзо бўлиши мумкин эди.

– Кейинги ўйинда жамоа унга бу борада ёрдам берадими?
– Фақат унга ўйнашми? Балки бундан буёғига у захирада қолар,  қаердан биласиз? Балки унинг 100-голини уришига тўсқинлик қиларман (кулади).

– Янги легионерлар жамоага қанчалик даражада мослашиб кетди?
– Ҳозирча улар жамоага унчалик даражада мослаша олишмади.  Легионерлар жамоага,  чемпионатга,  мамлакатга мослашишда давом этишмоқда.  Умид қиламанки,  бу жараён кутганимдан тезроқ ўтиб кетади.

Ўқилган: 1299
Андрей Фёдоров Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича