Ван Дейк: "Ливерпуль"нинг чемпионликни бўм-бўш стадионда қўлга киритиши мени тушкунликка солади

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк коронавирус туфайли АПЛ ўйинларининг тўхтатилганига ўз фикрини билдириб ўтди.

"Ҳеч ким футболни мухлисларсиз ўйнашни истамайди. Агар биз чемпионликни бўм-бўш стадионда қўлга киритсак, бу мени тушкунликка туширади.

Табийки, "Энфилд"да мухлисларнинг йўқлиги биз учун зарба бўлади. Кейин нима бўлиши ҳақидаги қарор бўлмас экан, биз шунчаки кутишга мажбурмиз.

Аммо чемпионат бошланганда, биз барибир мухлисларимиз учун чемпионликни ютамиз", - дейди ван Дейк.

Ўқилган: 1064
Англия чемпионати Виржил ван Дейк Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича