Агар АПЛ мавсумни охиригача ўйнамаса судга берилиши мумкин

Англия премьер-лигаси мавсумнинг ҳозирги тақвими натижаларига кўра якуналашни қарор қилса, суд иши билан тўқнаш келиши мумкин, деб маълумот бермоқда Daily Mail нашри.

Жумладан, мусобақани тарк этиш чизиғида "Борнмут", "Астон Вилла" ва "Норвич" клублари турибди. Агар мавсумни охиригача ўйнамай якунласа, ушбу клублар ўз мавқеини йўқотади ва жиддий зарар кўради. Айнан шунинг оқибатида бу клублар АПЛни судга бериши мумкин.

Аввалги маълумотларга кўра, кўп сонли клублар "Ливерпуль"ни чемпион деб тан олишга тайёр. Англия премьер-лигаси чемпионат ўйинларини 4 апрель санасига қадар тўхтатиб туришни қарор қилди. Шу билан бирга, АПЛ клублари танаффусдан кейин мавсумни давом эттирмасликлари ҳам мумкин.

Ўқилган: 1087
Англия чемпионати Коронавирус Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича