АПЛнинг икки клуби мавсумни ҳақиқий эмас деб тан олинишини истамоқда

Англия премьер-лигаси клублари жорий мавсумни яна давом эттириш борасида бир қарорга келишмади.

Кеча коронавирус пандемияси туфайли АПЛ ўйинларини тўхтатиб туриш борасида қарор қабул қилинди. Шу билан бирга чемпионшип, Лига 1 ва Лига 2 ҳам 4 апрель санасига қадар тўхтаб туради.

The Athletic нашрининг маълумот беришича, Англиянинг икки клуби жорий мавсумни ҳақиқий эмас деб тан олинишини истамоқда.

Юэн Маккен ўз твиттер саҳифасида бу икки клублар "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм" деб ёзди. Бироздан сўнг у ўз твитини ўчириб ташлади.

Аммо кўп сонли клублар ушбу чемпионатни июль ойига қадар чўзилиб кетса, ҳам ўйнаб якунлаб қўйишни исташмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 12 июнь санасига Евро-2020 мусобақасининг старт берилиши режалаштирилган. Мусобақа ҳали расмий равишда бекор қилингани йўқ, аммо кейинги ҳафта буни эълон қилишлари ҳам мумкин.

Ўқилган: 3155
Англия чемпионати Вест Хэм Коронавирус Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича