"Навбаҳор": Футзалчиларимиздан ғалаба

Айни кунларда Фарғона шаҳрида футзал бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионати олий лиганинг 1-тур ўйинлари ўтказилмоқда.

Хуршид Тожибоев ва Аҳад Ҳошимов мураббийлик қилаётган Наманганнинг “Навбаҳор” футзал жамоаси бугун Зарафшоннинг “Зарафшон - Строитель” қарши паркетга тушди.

Футзалчиларимиз ушбу ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Наманганликлар мазкур тур доирасидаги учинчи баҳсни эртага Жиззахнинг  “Хуахин” жамоасига қарши ўтказишади. Ушбу футзал жамоаси ўтган мавсумда “Сўғдиёна” номи остида иштирок этган, жорий мавсумда эса  номини ўзгартирди.

Бўлажак ўйинда футзалчиларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” матбуот хизмати.

Ўқилган: 929
Навбаҳор Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича