Рифат Акрамхўжаев: Мақсадимиз – ёшларни "пишитиб" бориш

“Локомотив” U-18 бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев бугунги ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

– Ўйин бизнинг устунлигимиз остида кечди.  Афсуски,  биринчи таймда вазиятлардан фойдалана олмадик.  Ҳали кўп ишлаш керак,  насиб қилса ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.  Мақсадимиз эса ёшларни пишитиб бориш.  Танаффусдан кейин анча хотиржам ҳаракат қилиб,  бунинг эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучдик.

– Биринчи тайм қанчалик оғир кечди?
– Оғир ўтганининг сабаби вазиятлардан фойдалана олмаганимиз.  Қолган ҳолларда ўйин тизгинини ўз қўлимизга олдик.  Рақиб эса айтарли қийинчилик туғдира олмади.

– Учта тур бўйича қисқача хулосангиз?
– Ҳар бир ўйинда камчиликлар нимада эканлигини ўрганишга ҳаракат қиляпмиз.  Шунингдек,  асосий таркибни тўлиқ аниқлаб олганимиз йўқ.  Уч ўйинда уч хил таркиб майдонга тушди.  Ҳали ўйинлар кўп ва барчани кўздан кечиришга фурсат бўлади.

Ўқилган: 801
U-18 Биринчилиги Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича