"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувининг чипталари сотувга чиқди

Эртага "Қўқон-1912"  жамоаси ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади. Жиззахликларга қарши ўйинлар ҳар доим муросасиз курашларга бой ўтишини барча мухлисларимиз яхши билишади. Эртанги ўйин ҳам шиддатли ўтишини олдиндан тахмин қилишимиз мумкин.

"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашуви учун чиқарилган чипталар бугундан "Марказий" стадион кассаларида сотувга чиқди. Чипталар доимгидек икки хил тоифада , 10 000 ва  15 000 сўмдан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз  "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашуви  эртага,14 март куни , соат 16-00да старт олади.

Барча азиз мухлисларимизни стадионга келиб жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлаймиз!

Ўқилган: 1651
Қўқон-1912 Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича