“Водий дербиси”га тайёргарлик авжида!

Жамоамиз аъзолари Coca Cola Суперлига 3-тури доирасидаги сафарда “Андижон”га қарши кечадиган “водий дербиси”га жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

“Лочинлар” машғулотларни “Марказий” ўйингоҳ ва захира стадиони майдонларида олиб боришмоқда.

“Навбаҳор” футболчилари бугунги машғулотни бош мураббий Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штаби бошқарувиида захира стадиони майдонида олиб боришди.

Маҳоратли ярим ҳимоячи Абдулҳай Исмоилов бироз жароҳати борлиги боис, якка тартибда шуғулланди.  

Машғулотларда жамоамиз аъзоларига куч-қувват тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Навбаҳор” баҳси 15 март, якшанба куни Андижондаги “Соғлом Авлод” стадионида соат 17:00да старт олади.

Бўлажак ўйинда “лочинлар”га омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўқилган: 2088
Андижон Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича