"Динамо" сўнгги тайёргарликларни Самарқандда олиб боради

Янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун 10 кун давомида Тошкентда йиғин олиб борган «Динамо» жамоаси Самарқандга қайтди.

Бир кунлик дам олишдан кейин жамоа 12 март кунидан Самарқанддаги қароргоҳида сўнгги тайёргарлик машқларини олиб боради. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилиши белгиланган.

Маълумот учун, «Динамо» жамоаси 17 март, сешанба куни Про-лига 1-турида «Нефтчи» жамоасини қабул қилади. Фарғона жамоасига қарши ўйин «Динамо» стадионида соат 16:00да бошланади.

Ўқилган: 1810
Динамо Самарқанд Машғулотлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича