УЕФА 17 март куни Евро-2020 кейинги йилга қолдирилганини эълон қилади

УЕФА Евро-2020нинг коронавирус пандемия туфайли бошқа муддатга қолдирилишини эълон қилишни режалаштирмоқда.

L’quipe нашрининг маълумот беришича, УЕФА футболчи бўйича Европа чемпионатини бир йилга суришни ва 2021 йилнинг ёзида ўтказишни ўтказмоқчи.

Ушбу қарорни 17 март куни 55 та қўмита вакиллари билан ўтадиган видеоконферецияда эълон қилмоқчи.

УЕФА Еврони бир йилга суришини ФИФА билан келишиб олиши керак, чунки 2021 йилнинг ёзида ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказади.

УЕФА шу билан бирга чемпионлар лигаси ва Европа лигасини тўхтатганини эълон қилиши ҳам кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати 2020 йилнинг ёзида 12 июньдан 11 мамлакатида ўтказилади.

Ўқилган: 6846
Евро-2020 Европа Лигаси Европа Чемпионлар лигаси Коронавирус УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича