“Локомотив” Uztelecom акциясида иштирок этди. Футболчиларга чиройли рақамлар берилди

“Локомотив” ПФК Uztelecom компанияси билан расмий ҳамкорликни йўлга қўйганига бир йил бўлди. Шу муносабат билан бугун компания офисида жамоамиз футболчилари ҳамда Uzonline интернет фойдаланувчилари орасида аксия ташкил қилиниб,  ғолибларга сертификат ва совғалар улашилди.

Узонлине интернет тизимидан фойдаланувчилар орасида викторина ўтказган компания ходимлари танлов ғолибларини тақдирлашни мамнуният билан “Локо” фуболчиларига топширишди.

Ушбу аксияда иштирок этган жамоамиз сардори Игнатий Нестеров ҳамда Марат Бикмаев,  Олег Зотеев,  Даврон Ҳошимов,  Шерзод Файзийев,  Славко Дамянович,  Кирилл Погребняк,  Даврон Умиров,  Абдул Азиз Юсупов,  Иброҳим Ғанихонов,  Дилшод Комилов каби футболчиларимиз компания ва “Локомотив” ПФК ажратган совғаларни ўз эгаларига тақдим этишди.

Викторина ғолибларининг “Локо” футболчилари билан учрашуви мухлисларда,  шунингдек компания ходимларида илиқ таассурот қолдирди.  Бундан ташқари ўзаро ҳамкорлик самараси ўлароқ Узтелеcом томонидан жамоамиз аъзоларига сертификат асосида чиройли Узмобиле рақамлари тақдим этилди.

“Локомотив” ПФК ва Uztelecom ҳамкорлиги давом этади. Uzmobile рақамлари ва Uzonline интернет тизимидан фойдаланиб ҳаётингизни янада чароғон қилинг.

Ўқилган: 806
Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича