
"Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Эмерик Лапорт "Арсенал" бош мураббийи Микел- Артета ҳақида гапириб ўтди. Яхши биласиз, у аввал "Сити"да Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлганди.
"Микель - ажойиб мураббий. У мен Манчестерда учратган энг яхши инсонлардан бири. Доим футболчиларга ёрдам бериб келган.
Ўйлашимча, келажакда жуда кучли мураббий бўлади. Уни муваффаққиятлар кутмоқда", - дейди Лапорт.