Футзал. "Локомотив" 1-турнинг учинчи кунида 6та гол урди

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур учинчи кун баҳсларига старт берилди.

“Локомотив” футзал клуби “Насаф”га қарши баҳс олиб бориб 6: 4 ҳисобида зафар қучди.  Биринчи таймдан сўнг жамоамиз 1: 3 ҳисобида ортда бораётганди.

Футзалчиларимиздан голларга Сарвар Чоаҳмедов,  Хайрулла Солиҳов ҳамда Севастян Можайев (ҳар учаласи 2тадан) муаллифлик қилишди.  Аҳад Юсупов шогирдларини ушбу ғалаба билан табриклаймиз.

Ўқилган: 464
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича