"Пахтакор"нинг футзал жамоаси биринчи тур ўйинларининг барчасида ғалаба қозонди

"Пахтакор" футзал жамоаси 1-турнинг учинчи ўйинида "Максам-Чирчиқ"ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ҳар уч баҳсни ғалаба билан якунлади.

Биринчи бўлимда Дилмурод Шавкатовнинг голига рақиб Гуляевнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимда эса Фарҳод Абдумавлонов, Машраб Одилов ва Акбар Усмонов урган голлар жамоамизга муваффақият келтирди. Шундай қилиб, Шуҳрат Тошмедов бошчилик қилаётган футзалчилар юз фоизлик натижа кўрсатишди.

"ПАХТАКОР" - "МАКСАМ-ЧИРЧИҚ" - 4:2 (1:1)
Голлар: Шавкатов 3, Абдумавлонов 22, Одилов 25, Усмонов 30 - Гуляев 17, Тўлқинов 24.
"Пахтакор": Элибоев, Одилов, Шавкатов, Усмонов, Свиридов.
Захирадан тушганлар: Жўраев, Абдумавлонов, Ражабов, Мустафоев, Иброҳимов, Зоиров, Шобаҳромов, Маҳмудов.

Ўқилган: 460
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича