Юрген Клопп: "Атлетико" тоза футбол ўйнаса бўларди, ҳимояга ётиб олмасдан

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Атлетико"га (2:3) қарши кечган ЕЧЛ плей-офф жавоб ўйинидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Иккинчи қўйиб юборган голимиздан кейин шогирдларим чарчаб қолишди. Ассосий бўлимда осон қилинган ишларимиз қўшимча бўлимларда қийинлашиб кетди.

Аммо, жамоамдан хурсандман. Бундай рақибларга қарши ўйнаш жуда қийин.

"Атлетико"нинг бунақа ўйинини тушунмайман, қандай қилиб юксак савияли жамоа ҳимояга ётиб олиши мумкин?! Улар тоза ўйнашса ҳақиқий футбол бўларди", - дейди Клопп.

Ўқилган: 3238
Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича