“Атлетико” қўшимча бўлимларда “Ливерпуль”ни таслим этиб кейинги босқичга йўл олди. “ПСЖ” ҳам чорак финалда!

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган бугунги баҳслар ўз якунига етди.

“Ливерпул” ўз майдонида “Атлетико”ни қабул қилди. Унда майдон эгаларни ғалабага эришди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Жоржиньо Вейналдум майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимлар белгиланди.

Унда томошабинлар тўртта гол гувоҳига айланишди. Роберто Фирминонинг голига меҳмонлар Маркос Льоренте (дубл) ва Альваро Моратанинг голлари билан жавоб қайтаришди.

Яна бир баҳс “ПСЖ” ва “Боруссия Д” жамоалари ўртасида кечди. 28-дақиқада Неймар мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим сўнггида Хуан Бернат иккинчи голни урди.

Шу тариқа, “Атлетико” ва “ПСЖ” мусобақанинг кейинги босқичига йўл олишди.

ЕЧЛ, 1/8 финал

Ливерпуль Англия – Атлетико Испания 2:3 (1:0, 0:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 43 Вейналдум, 2:0 – 94 Фирмино, 2:1 – 97 Льоренте, 2:2 – 105 Льоренте, 2:3 – 120 Мората.

Ливерпуль – Адриан, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Александер-Арнолд, Вейналдум (Ориги, 105), Хендерсон (Фабиньо, 105), Окслейд-Чемберлен (Милнер, 82), Мане, Фирмино (Минамино, 113), Салах.

Атлетико – Облак, Фелипе, Триппьер (Врсалько, 90), Савич, Лоди, Сауль, Томас, Корреа (Хименес, 105), Коке, Жоау Феликс (Мората, 103), Диего Коста (Льоренте, 56).

Огоҳлантиришлар: Мората (119), Александер-Арнолд (119), Сауль (120).

Илк ўйин – 0:1.


ПСЖ Франция – Боруссия Д Германия 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 28 Неймар, 2:0 – 45 Бернат.

ПСЖ – Навас, Керер, Маркиньос, Кимпембе, Бернат, Гуйе, Паредес (Куасси, 90), Ди Мария (Курзава, 79), Неймар, Кавани, Сарабия (Мбаппе, 64).

Боруссия Д – Бюрки, Пишчек, Хуммельс, Загаду, Хакими (Гетце, 87), Джан, Витцель (Рейна, 71), Геррейру, Азар (Брандт, 69), Холанд, Санчо.

Огоҳлантиришлар: Холанд (16), Хуммельс (61), Бернат (68), Неймар (90), Ди Мария (90), Маркиньос (90), Мбаппе (90).

Четлатиш: Джан (89).

Илк ўйин – 1:2.

*****

Эътиборингизга Моратанинг ғалаба келтирган голини ҳавола қиламиз: Tas-IX

Ўқилган: 3304
Атлетико М Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича