Жон Барнс: Агар Санчо заҳирада ўтиришни истаса, "Ливерпуль" клубига ўтиши керак

"Ливерпуль" клубининг собиқ футболчиси Жон Барнс дортмунднинг "Боруссия" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчонинг Англия клубига ўтиши ҳақидаги гапларга ўз фикрини билдириб ўтди.

"Агар Жейдон Санчо ҳар ҳафта майдонга тушмасдан заҳирада ўтиришни истаса албатта"Ливерпуль" клубига ўтиши керак бўлади. Мен ҳар доим айтганман, ёш ўйинчилар эҳтиёткор бўлиши ва топ-клубга ўтишидан олдин тўрт ёки бешта мавсум юқори даражада ўйнаши керак.

Салоҳ ва Мане қарийб тўрт ёки беш мавсум жамоада. Улар ўз даражасини ва тажрибасини кўрсатишди. Санчо 18 ой юқори даражада ўйнади. Унинг катта клуб 100 млн евро тўлаши учун уч йил давомида барқарор футбол намойиш қилиши керак. Замонавий футболда бунақаси бўлмайди. Агар сен битта яхши мавсум ўтказсанг, албатта кимдир сенга 80 млн тўлашга тайёр бўлиб қолади", - дейди Барнс.

Ўқилган: 647
Боруссия Д Жейдон Санчо Ливерпуль Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича