"Рома" клуби Испанияга учмайдиган бўлди. Маҳалий ҳокимият уларнинг самолёти қўнишига рухсат бермади

Европа лигасининг 1/8 финал илк ўйини "Севилья" – "Рома" учрашуви бошқа кунга қолдирилади.

Рим жамоаси Испанияга учмайдиган бўлди, чунки уларнинг самолёти қўшинига маҳалий ҳокимият вакиллари рухсат бермаган.

Яқин кунларда УЕФА ўйинни ўтказиш бўйича маълумот беради. Ушбу баҳс 12 март куни Севильяда мухлисларсиз ўтиши лозим эди.

Аввалроқ "Хетафе" клуби Милан шаҳрига "Интер" билан ўйнаш учун боришдан бош тортган эди.

Ўқилган: 4464
Европа Лигаси Коронавирус Рома Севилья

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича