"Олимпиакос" раҳбари билан учрашувдан кейин "Арсенал"нинг бир неча ўйинчилари каратинга олинди

"Арсенал"нинг бир неча футболчилари "Олимпиакос" клуби соҳиби Эвангелос Маринакис билан учрашувдан кейин карантинга олинди.

Клублар ўтган ой Европа лигасининг 1/16 финал босқичида ўзаро ўйнаган эди. Куни кеча Маринакис коронавирус билан чалинганини маълум қилди.

"Арсенал" клуби 27 февраль куни ўйиндан кейин у билан учрашган ўйинчиларни аниқлади. Лондонликлар вирусни юқтириб олиш имконияти жуда ҳам паст эканлигини таъкидлаган бўлсада, "Олимпиакос" соҳиби билан учрашган футболчиларни уй карантинига юборди.

Шу сабабга кўра, "тўпчилар"нинг карантиндаги ўйинчилари бугун "Манчестер Сити" жамоасига қарши ўйнай олмас эди. Ушбу баҳс бошқа кунга қолдирилди.

Баҳсни Маринкаснинг ёнида ўтирган "Арсенал" клубининг тўрт нафар ходимлари ҳам карантинга юборилди.

Ўқилган: 4651
Арсенал Европа Лигаси Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича