Футзал. "Бунёдкор" иродали ғалабани қўлга киритди

Фарғонада давом этаётган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 1-тури доирасида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Абдулла Бўриев мураббийлигидаги «Бунёдкор» бугун илк ғалабасини қўлга киритди. Биринчи ўйинда тайёр ғалабани қўлдан чиқарган футзалчиларимиз иккинчи баҳсда мағлубият аламини тотиб кўрди. Бугун турнинг учинчи учрашувида «Металлург» билан куч синашган «қалдирғочлар» иродали ғалабани қўлга киритди. Гарчи ҳисоб вакилларимиз томонидан очилган бўлса-да, иккинчи бўлим аввалида рақиб иккинчи голини уриб, вазиятни ўз томонларига оғдирди. Қолган дақиқаларда ўзига келиб олган футзалчиларимиз нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки ишончни ғалабани ҳам қўлга киритди.

Ўзбекистон чемпионати. 1-тур
«МЕТАЛЛУРГ» - «БУНЁДКОР» - 2:4 (1:1)
11 март. Фарғона. «Нефтчи» спорт мажмуаси.
Ҳакамлар: Умид Пўлатов, Рустам Тоғаев, Никита Афинагенов, Санжар Назаров.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
«Металлург»: Бекзод Омонуллаев, Мақсуд Файзуллаев, Акмалжон Маъруфалиев, Темур Садиров, Санжар Зиёхонов.
Захирадагилар: Суннатжон Анваров, Саид Мирзо Миршарофов, Шуҳрат Тожибоев, Исломбек Бийтўраев, Равшан Исматуллаев, Хушнуд Эркинов, Суннат Куралов, Сардорбек Иномжонов, Одилжон Асомов, Нажмиддин Абдусаломов.
«Бунёдкор»: Мирислом Миралиев, Шоҳруҳ Шокаримов, Умиджон Зайниддинов, Олимжон Воҳидов, Алиакбар Байбурин.
Захирадагилар: Жамолиддин Нормирзаев, Темур Тўрақулов, Аъзам Саидаҳмадов, Хуршид Нажимов, Алишер Холмуҳаммедов, Асилбек Исроилов.
Голлар: Шоҳруҳ Шокаримов, 5 – 0:1. Темур Садиров, 14 – 1:1. Мақсуд Файзуллаев, 27 – 2:1. Умиджон Зайниддинов, 30 – 2:2. Олимжон Воҳидов, 36 – 2:3. Темур Тўрақулов, 40 – 2:4.
Огоҳлантиришлар: Санжар Зиёхонов, 11. Равшан Исматуллаев, 23. Бекзод Омонуллаев, 30. Олимжон Воҳидов, 33.

Ўқилган: 492
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича