Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. Бугун "Ливерпуль" – "Атлетико" ҳамда "ПСЖ" – "Боруссия" Д ўйинлари бўлади

Бугун Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

Уларнинг бирида "Ливерпуль" жамоаси Мадриднинг "Атлетико" клубини қабул қилади.

Бу жамоаларнинг биринчи учрашувида 1:0 ҳисоби қайд этилиб, Диего Симеоне шогирдларининг ғалабаси билан якунланганди. Бугун Испания вакили ютқазмаса бўлди, кейинги босқичга чиқади.

Иккинчисида эса ПСЖ клуби Доуртмунднинг "Боруссия" жамоаси кутиб олади. Биринчи баҳсда 2:1 ҳисобида Германия вакили ғалаба қозонишганди. Бугун нима бўлиши вақт кўрсатади. Яхши биласиз, бу ўйин коронавирус туфайли мухлисларсиз ўтади.

Икки баҳс ҳам Тошкент вақти билан соат 01.00 да бошланади.

Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Жавоб ўйинлари

Ливерпуль Англия – Атлетико Испания
01.00, "Энфилд" стадиони

ПСЖ Франция – Боруссия Д Германия
01.00, "Парк де Пренс" стадиони.

Ўқилган: 2593
Атлетико М Боруссия Д Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича