“Тоттенхэм” сафарда ҳам “РБ Лейпциг”га ютқазди ва ЕЧЛни тарк этди. Шарҳ, статистика ва видео

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинларидан ўрин олган бугунги баҳслар ўз якунига етди.

“РБ Лейпциг” ўз майдонида “Тоттенхэм”ни қабул қилди ва йирик ғалабани қўлга киритди. Учрашувда Марсель Забитцер дублга эришган бўлса, учинчи голга Эмиль Форсберг муаллиф бўлди.

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра “РБ Лейпциг” кейинги босқичга йўл олди.

Параллел кечган ўйинда “Валенсия” ўзида “Аталанта” билан баҳс юритди. Голларга бой бўлган ўйинда яна “Аталанта” зафар қучди.

ЕЧЛ, 1/8 финал

РБ Лейпциг Германия – Тоттенхэм Англия 3:0

Голлар: 1:0 – 10 Забитцер, 2:0 – 21 Забитцер, 3:0 – 87 Форсберг.

РБ Лейпциг – Гулачи, Мукиеле (Адамс, 56), Хальстенберг, Клостерманн, Анхелиньо, Лаймер, Забитцер (Форсберг, 87), Нкунку (Айдара, 59), Упамекано, Шик, Вернер.

Тоттенхэм – Льорис, Орье (Фэган-Уолкотт, 90), Алдервейрелд, Танганга, Алли, Уинкс, Лукас Моура, Сессеньон, Ламела, Ло Чельсо (Жедсон Фернандеш, 80), Дайер.

Огоҳлантиришлар: Сессеньон (34), Уинкс (45), Лаймер (50), Танганга (68), Алли (70), Забитцер (71).

Биринчи ўйин – 1:0.

*****

Учрашув статистикаси билан танишинг:



*****

Забитцернинг ажойиб голини томоша қилинг!

Ўқилган: 2396
Аталанта Валенсия Европа Чемпионлар лигаси РБ Лейпциг Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича