"Атлетико"га қарши ўйин олдидан "Ливерпуль"нинг икки футболчиси сафга қайтди

"Ливерпуль" клуби сардори Жордан Хендерсон жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, у чемпионлар лигасининг 1/8 финал "Атлетико" жамоасига қарши ўйинда иштирок эта олади.

Хендерсон уч ҳафта олдин Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал "Атлетико" жамоасига қарши илк ўйинда жароҳат олган эди. У "Вест Хэм", "Уотфорд", "Челси" ва "Борнмут" клубларига қарши учрашувларни ўтказиб юборди.

"Хендо тайёр, бироқ унинг қачон майдонга тушишини билмайман... Ёки мен биламан ва айтмаяпман!", - дейди жамоа бош мураббийи Юрген Клопп.

Ҳимоячи Эндрю Робертсон "Ливерпуль" тиббий хизмати ҳар эҳтимолга қарши "Борнмут" клубига қарши ўйинга туширишни маслаҳат бермади. У ҳам "Атлетико"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.

*****

UFF.uz Телеграм каналига уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAD9uS8nHWhiyj0m2aA

Ўқилган: 2250
Атлетико М Европа Чемпионлар лигаси Жароҳатлар Жордан Хендерсон Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича