
УЕФА коронавирус туфайли Евро-2020 мусобақасининг бошқа вақтга сурилиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.
"Евро-2020 12 июнь куни Римда старт олади. УЕФА барча халқаро ва маҳалий ҳукумат билан коронавирус бўйича алоқани ушлаб турибди. Ҳозир мусобақа тақвимига ўзгартириш учун ҳеч қандай асос йўқ. Ушбу савол доимо назоратимиз остида", - деди УЕФА матбуот хизмати.
Бир неча давлатлар футбол федерацияси УЕФАга Евро-2020ни 2021 йилнинг ёзига суришни сўраб мурожаат қилгани маълум қилинди.