"МЮ" ёзда Лингардни сотиб юбормоқчи. Мураббий унга ишончини йўқотган

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Жесси Лингард ёзги трансфер мавсумида клубни тарк этиши мумкин, деб маълумот бермоқда Goal.com нашри.

Манбанинг таъкидлашича, манкунианликлар футболчини сотмоқчи, чунки "МЮ" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўйинчига ишончини йўқотган. Ёзда клуб ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва "Боруссия" клуби футболчиси Жейдон Санчо, "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш ва "Лестер" ўйинчиси Жеймс Мэддисон каби футболчиларни кўриб чиқмоқда.

Жамоага Бруно Фернандеш ва ҳужумчи Одион Игалонинг келиши англиялик футболчининг майдондаги вақтига салбий таъсир қилди. Лингард фаолиятини бошқа жойда давом эттириш учун Мино Райолани ёллади.

Ушбу мавсум Лингард АПЛ доирасида 20 та ўйинда иштирок этди ва биронта ҳам фойдали узатма амалга оширмаган.

Ўқилган: 2322
Жесси Лингард Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича