
Россия чемпионатининг 21-тур учрашувлари бугун ҳам давом эттирилади. Душанба кунига бир-йўла учта топ-ўйинлар белгиланган.
Улардан бири Москвада маҳаллий "Спартак" ҳамда "Краснодар" клублари ўртасида кечса, иккинчиси Питерда "Зенит" – "Уфа" жамоалари ўртасида кечади.
Бизга эса, соат Тошкент вақти билан 16.00 да бошланадиган "Ростов" – ЦСКА ўйини қизиқ. Унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов майдонга тушиши мумкин.
ФК "Ростов"дан олган хабарларимизга кўра, ҳужумчимизда ҳаммаси жойида, машғулотларда фаоллик билан қатнашмоқда. У бугун асосий таркибда саф тортиши кутилмоқда.
Бугунга белгиланган ўйинлар билан танишинг:
Россия чемпионати, 21-тур
Ростов – ЦСКА
16.00, "Ростов-Арена"
Спартак – Краснодар
18.30, "Открытие Арена"
Зенит – Уфа
21.00, "Газпром Арена".