“Насаф”нинг кечаги ўйинини томоша қилгани келган мухлис Spark ютиб олди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” учрашувини томоша қилиш учун чипта сотиб олган яккабоғлик Наврўз Нормуродов “Spark” автомобилини ютиб олди.

Гап шундаки, «Насаф» марказий стадионида бўладиган «аждарлар» иштирокидаги барча учрашувлар чипталарини «Профессионал Спорт Агентлиги» сотиб олган эди. Ва агентлик акция эълон қилганди.

Акция шартига кўра, иштирок этиш учун чиқарилган чипталарни сотиб олиш ва ўйинда иштирок этиш талаб этилади.

Омадли рақам эгаси эса “Spark”ни қўлга киритади.

– Акциядан хабарим бор эди, лекин Спарк ютиш учун ўйнаганим йўқ ва буни кутмаган эдим ҳам. Шунчаки «Насаф» футбол клубига мухлис бўлганим учун бугун стадионга келиб ўйинни томоша қилдим ва лойиҳада ҳам иштирок этиб кўрдим.

«Насаф» нинг бугунги ғалабаси ва Спарк ютиб олишим унитилмас кунларимдан бири бўлди,- дейди Навруз Нормуродов.

Эслатиб ўтамиз, «Профессионал Спорт Агентлиги»нинг «Nasafnews» га маълум қилишича эртага “Spark” афтомобили ўз эгасига тантанали равишда топширилади.

Самандар Арабов.

Манба: https://nnews.uz/?p=8108

Ўқилган: 2256
Мухлислар Насаф

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича