Куч — аввал қизиқишга, кейин эса зерикишга, бора-бора нафратга сабаб бўлади. "Пахтакор" Телеграм каналидан иқтибос

Биласизми, ўтган декаданинг бошланишида "Барселона" дунёнинг энг кучли клуби бўлган. Ўша пайтлар уларни ютқазиши камдан-кам содир бўларди. Мабодо ютқазса, кўча-кўйда гап сўз бўлиб, шоу-шув эди.

Энди у воқеаликлар жаҳон футболида. У ерда рақобатбардошлар кўплиги сабаб кимнингдир “йиқилиши”, кимнингдир ютуғи. Бу аниқ! Биздачи...?

Бизда авваллари яъни 1979 йиллар атрофида ўша машҳур "Пахтакор", ўзбек футболи дурдонаси эди. Уни ҳамма бараварига яхши кўрарди. Чунки, ўша пайт бизда фақат "Пахтакор" бор эди. Ўша даврлардаги миллий терма жамоамиз эди десак бўлаверади. Ҳозирчи...?

Ҳозир ҳам Арвеладзе "Пахтакор"ининг таркиби, ўйин услуби, умуман кучи 79 йил марваридларидан кам эмас, аммо...

Аммо бизда бугунга келиб рақобат бор. Мухлислар учун ягона жамоа энди йўқ. Ҳар бир вилоят мухлисининг ўз жамоаси бор. "Пахтакор" Осиё ареналарида муваффақият қозонишини ҳозир ҳам исташади улар, лекин ўзимизнинг мусобақаларда доим ғалаба қозонаверишини эмас! Чунки, боя айтганимдек, Куч аввал қизиқишга, кейин зерикишга ва бора-бора нафратга сабаб бўлади.

Хурсанд бўлинг "Пахтакор" мухлислари. Нейтрал мухлис жамоангиз қоқилишини истаяптими, демак жамоангиз жуда кучли!

Манба: "Пахтакор" Телеграм канали

Ўқилган: 1762
Мухлислар Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича