"Бунёдкор": Аёлларимиз доим эҳтиромда

Бугун, 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами куни!

Ўзбек халқи ҳар доим аёлларни эъзозлаган ва қадрлаган. Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган бу қадриятлар «Бунёдкор» жамоасига ҳам бегона эмас. Хусусан, бугунги байрам муносабати билан «Бунёдкор» жамоаси раҳбарияти клуб тизимида ҳамда академиясида фаолият юритаётган аёлларимизни табриклади.

Жумладан, «Бунёдкор» футбол клуби ходималари, академияда фаолият юритаётган устоз педагоглар, тиббиёт марказидаги шифокор-ҳамширалар ва клуб тизимида ишлаб келаётган ишчи-хизматчиларимиз жамоа раҳбарияти томонидан эсталик совғалари билан тақдирланди ҳамда байрамона дастурхонга таклиф қилинди.

Шунингдек, жамоамиз раҳбарлари футзал бўйича Ўзбекистон чемпиони, футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби «Бунёдкор-W» аъзоларини ҳам табриклади. Бу табрик ўзгача тарзда ташкил қилинди. Тадбир «Бунёдкор-W» рақибларини «таслим» этадиган майдонда ўтказилди. Илиқ тилаклар билдирилди, янги мавсум олдидан жамоага омад тиланди ва албатта совға-саломлар улашилди.

«Бунёдкор» футбол клуби жамоа учун хизмат қилаётган барча хотин-қизларимизни қадрлайди!

Ўқилган: 549
Аёллар футболи Бошқа хабарлар Бунёдкор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича