“Боруссия Д” сафарда “Боруссия М”дан устун келди

Германия ччемпионатининг 25-туридан ўрин олган “Боруссия М” – “Боруссия Д” учрашуви ўз якунига етди. “Боруссия-Парк”да кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 8-дақиқада Торган Азар дортмундликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 50-дақиқада Штиндл мувозанатни тиклади. 71-дақиқада Ашраф Хакими меҳмонларнинг иккинчи голини уришга эришди.

Бундеслига, 25-тур

Боруссия М – Боруссия Д 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 8 Азар, 1:1 – 50 Штиндль, 1:2 – 71 Хакими.

Боруссия М – Зоммер, Бенсебайни, Эльведи, Гинтер, Лайнер, Крамер (Эмболо, 77), Закария (Янчке, 36), Хофманн (Тюрам, 65), Нойхаус, Плеа, Штиндль.

Боруссия Д – Бюрки, Пишчек, Загаду, Хуммельс, Хакими, Джан, Геррейру, Азар (Рейна, 83), Витцель, Брандт (Санчо, 66), Холанд (Аканджи, 90).

Огоҳлантиришлар: Витцель (41), Загаду (45), Крамер (62), Джан (73), Санчо (76), Бенсебайни (76), Гинтер (84), Лайнер (89), Геррейру (89), Нойхаус (90).

Ўқилган: 2223
Боруссия Д Боруссия М Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича