"Ливерпуль" чемпион бўлиши учун 3та ўйинда ғалаба қозониши керак. Учинчи баҳс "Ман Сити"га қарши

"Ливерпуль" клуби Англия чемпионатининг 29-турида "Борнмут" устидан қозонган ғалаба эвазига 82 очко тўплашга эришди.

Мерсисайдликлар жорий мавсумни чемпионлик билан якунлашлари учун учта ўйинда ғалаба қозониши кифоя қилади. Бунда қолган жамоаларнинг ўйини ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити" билан орадаги фарқ 25 очкони ташкил этади ("шаҳарликлар"нинг иҳтиёрида 2та ортиқча ўйин бор).

Агар "Сити" очколар йўқотса бу нарса эртароқ ҳам содир бўлиши мумкин.

"Ливерпуль" клуби 1989/90 мавсумдан буён Англия чемпиони бўла олмаяпти. Юрген Клопп шогирдлари келаётган учта турни "Эвертон" (сафарда), "Кристал Пэлас" (уйда) ва "Манчестер Сити"га қарши сафарда ўйнаши керак.

Ўқилган: 999
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича