Ўзбекистон суперлигасининг 2-турида "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида АГМК футболчиларини қабул қилди ва 85-дақиқада тўп ўтказиб юбориб бир очко билан чекланди.
Баҳснинг биринчи бўлими эҳтиёткорлик билан ўтди. Бир нечта ҳужумлар самарасиз кетди. Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Элёр Орифов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди. "Сўғдиёна" ҳисобни ошириш учун амалга оширган уринишлари бекор кетди. АГМК эса 85-дақиқада Эркиновнинг Зоничга узатмасидан кейин гол киритиб ҳисобни тенглаштирди.
Суперлига, 2-тур.
"Сўғдиёна" - АГМК 1:1
Голлар: Элёр Орифов (54) - Игорь Зонич (85)
*****
Фото манбаси: ЎзПФЛ Телеграм канали
АГМК сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
Ўқилган: 1687