Карло Анчелотти: Англиянинг энг зўр жамоасини бошқариш имкониятини бергани учун Абрамовичдан миннатдорман

"Эвертон" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Англия чемпионати "Челси"га қарши ўйин олдидан собиқ жамоаси ҳақида фикр билдириб зтди.

"Бунақаси бўлиб туради. Клуб ўз тизимида ниманидир ўзгартирмоқчи бўлса, мураббийни ўзгартиради. Бу ҳеч нарсани ҳал этмайди.

Шундан кейин мен Абрамович билан уч маротаба суҳбатлашдим. У билан мен ҳали ҳам яхши муносабатдаман. Иккинчи йил охирида муаммолар бўлди.

"Челси"даги икки йилим ажойиб ўтган. Англиянинг энг зўр жамоасини бошқариш имкониятини бергани учун Абрамовичдан миннатдорман", - дейди Анчелотти.

Италиялик мутахассис "Челси"ни 2009 йилдан 2011 йилгача бошқарган ва 2009/10да АПЛ чемпионлигини қўлга киритди.

Ўқилган: 1142
Англия чемпионати Карло Анчелотти Челси Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича