Ўзбекистон Суперлигасининг 2-турида "Бунёдкор" клуби Тошкентда "Машъал" футболчиларини қабул қилди ва минимал ҳисоб билан ғалаба қозонишга эришди.
Учрашув жуда ҳам қизиқарли бошланди. Майдон эгалари илк дақиқалардан устунликни қўлга олди ва Жасурбек Жалолиддиновнинг чиройли зарбасибилан 10-дақиқадаёқ ҳисобни очишга эришди. Биринчи бўлимда "қалдирғочлар" яна бир нечта вазиятга эга бўлишди бироқ дарвозабон аниқ ҳаракат қилишга эришди.
Иккинчи бўлимда учрашув бироз тенг курашлар остида кечди ва дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Якуний ҳисоб 1:0. Меҳмонлар қуруқ қўл билан қайтишмоқда.
Ўзбекистон суперлигаси 2-тур
"Бунёдкор" – "Машъал" 1:0
Гол: Жасур Жалолиддинов 10, - 1:0 (Санжар Қодирқулов).
"Бунёдкор": Абдумавлон Абдулжалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жасурбек Жалолиддинов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Фаррух Икромов, 53), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов (Суҳроб Иззатов, 89), Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (Расул Йўлдошев, 70), Ҳумоюн Муртазоев.
"Машъал": Раҳимжон Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Никита Павленко (Дидар Дурдиев, 82), Шерзод Темиров, Мўмин Мелиев, Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуруллаев, Жаҳонгир Абдусаломов (Аҳрор Иноятов, 59).
Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 16, Расул Йўлдошев 76, Самандар Шукуруллаев 90+2
*****
Фото манбаси: "Машъал" Телеграм канали
"Бунёдкор" кичик ҳисобда "Машъал"ни мағлуб этди
Ўқилган: 2401