Милнер: Бизни чўкаётган кемага ўхшатишмоқда

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер жамоанинг муваффақиятсизликлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Охирги ҳафталар жамоамиз учун оғир кечди. Кетма-кет мағлубиятлардан кейин "Ливерпуль"ни худди чўкаётган кемага қиёслашмоқда. Бироқ биз чўкаётганимиз йўқ.

Кейинги ўйинларда яна ғалабали сериямизни давом эттира олишимизни исботлаймиз. Бизда ҳеч қандай руҳий босим йўқ. Баъзида ўзинг истаган натижага эриша олмаслик мумкин. Футболда шундай қоидалар борки, биз бунга тайёр туришимиз лозим", - дея Милнер сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.

Ўқилган: 473
Жеймс Милнер Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича