Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг футболдаги совринлар хусусида гапириб ўтди.

"Мен ҳужумчиман - шунинг учун ўз амплуамдаги ўйинимни ҳимоя қиламан. Менга энг зўри бўлиш учун совринлар керак эмас. Албатта, бу ёрдам беради, аммо кўплаб буюк футболчилар ҳаётларида ҳеч нарса ютишмаган", - дейди Обамеянг.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда габонлик футболчи 25 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол уришга эришган. Иккита голлик узатмани амалга оширган.