Андрей Фёдоров: “Мухлислар “Навбаҳор”нинг 12-ўйинчиси бўлишди

Coca Cola Суперлигаси 2-турида “Навбаҳор”дан учралган мағлубиятдан кейин “Локомотив” бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Ўйин ҳақида гапириш жуда қийин.  Биз кўзланган режаларни унчалик даражада бажара олмадик.  Асосийси,  “Навбаҳор” бизга қарши қандай ўйин кўрсатишини билгандик ва шунга қараб тайёргарликни давом эттирдик.  Айрим паллаларда бизга сабр йетмади.  Йигитлар ўйин бироз асабий ўтишини,  контактларга бой бўлишини билишганди.  Чунингдек,  ўйинда баланс етишмади.  Тўп бизга тушиши билан тезда йўқотяпмиз.  Йўқотилган тўпни қайтаришда эса кўплаб куч сарфладик.  Ўйин чиройли бўлди.  Мухлислар ҳам зерикиб қолишмади,  икки томон ҳам майдонда борларини беришди.  Бизга фақатгина совуққонлик йетишмади.  Агарда биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланганимизда барчаси бошқача бўлиши мумкин эди.  Бироқ бу футбол,  урмадик,  икки гол қўйиб юбордик.  Ўз устимизда ишлаб,  олдинга ҳаракатланишда давом этамиз.

– Нима деб ўйлайсиз,  “Навбаҳор”нинг ғалабасига қандай омиллар асосий ҳисса қўшди ва стадион атмосфераси ҳақида нима дея оласиз?
– Бугун мухлислар “Навбаҳор”нинг 12-ўйинчиси бўлиб тура олди.  Футболчилар ҳам буни ҳис қилган ҳолда юқори куч билан ўйнашди.  Агарда стадионларимизда мухлислар шу тариқа кўпайишса,  футбол янада жозибадорроқ бўлади ва футболчилар ҳам катта иштиёқ билан майдонда ҳаракатланишади.  Менимча,  мухлисларнинг эффекти “Навбаҳор”га катта фойда берди.

– “Локомотив”нинг олдида қандай мақсадлар бор?
– Бизда мақсад ҳеч қачон ўзгармайди.  Олдимиздаги ҳар бир ўйинда ғалабага эришиш.  Биз мавсумнинг боришига қараб иш қиламиз.  Аммо ҳеч қачон мақсадларимиз ўзгармайди.

– “Локомотив” легионерларининг бугунги ўйинларига қандай баҳо берасиз?
– Айнан кимларнидир ажратиб кўрсата олмайман.  Баъзи паллаларда футболчилар ўзларининг асабларини тийиб тура олишмади.  Кимлардир биринчи марта шундай трибуналар остида футбол ўйнамоқда.  Бу футболчига катта босим беради.  Мухлислар эса ҳақиқатдан ҳам 12-ўйинчи бўлишди.

Ўқилган: 756
Андрей Фёдоров Локомотив Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича