Аллисон машғулотда жароҳат олди ва кейинги ўйинни ўтказиб юборади

"Ливерпуль" клуби дарвозабони Аллисон АПЛ доирасида "Борнмут" жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборади.

The Athletic нашрининг маълумот беришича, дарвозабон машғулотда мушакларини жароҳатлаган ва "Борнмут" жамоасига қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

Ушбу мавсум Алиссон АПЛ доирасида "Ливерпуль" жамоаси таркибида 20та ўйин ўтказди ва уларнинг 10та ўйинида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришган.

"Ливерпуль" клуби 7 март куни "Борнмут" жамоасига қарши тўп суради. Учрашув Тошкент вақти билан 17:30да старт олади.

Ўқилган: 536
Алиссон Англия чемпионати Борнмут Жароҳатлар Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича