Еврокубокларнинг янги мавсумидан офсайдни аниқлаш бўйича янги қоидалар жорий этилади

УЕФА президенти Александр Чеферин Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг 2020/21 мавсумида офсайд чизиқлари кенгроқ бўлишини маълум қилди.

Ушбу ўзгаришнинг жорий этилиши сабаби – голлар сонини ошириш.

"Бир сантиметр – офсайд эмас. Қоиданинг асл моҳияти бунда эмас. VAR аниқ ва очиқ хатолар юз бергандагина аралашиши керак.

Шундай экан кенгроқ чизиқлар керак, чунки бу аниқ қарор қабул қилишга керак бўлади", - дейди Чеферин.

Ўқилган: 4563
Александер Чеферин Европа Лигаси Европа Чемпионлар лигаси УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича