Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"дан устун келди, "Қўқон-1912" эса Бекободда мағлубиятга учради

Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур ўйинларига старт берилди.

Наманганда "Навбаҳор" жамоаси "Локомотив"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ўйиндаги иккала гол ҳам иккинчи бўлимда амалга ошди. Дастлаб Азим Аҳмедов пенальтидан гол урган бўлса, кейинчалик Игорь Голбан "Навбаҳор"нинг иккинчи тўпини киритди. Шу тариқа, "Навбаҳор" ўз майдонида муҳим бўлган уч очкони қўлга киритди.

Бекободда эса "Металлург" клуби "Қўқон-1912"ни қабул қилди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Станислав Андреев пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Мазкур гол учрашув якунига қадар сақланиб қолди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 2-тур

"Металлург" - "Қўқон-1912" - 1:0
Гол: Станислав Андреев (22, пен)

"Металлург": Александр Лобанов, Аббос Отахонов (Зоҳид Абдуллаев), Саламат Қутибоев, Шаҳзодбек Убайдуллаев, Дониёр Нарзуллаев, Камолиддин Тожиев, Ихтиёр Тошпўлатов (Абдураҳмон Абдулҳақов), Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Евгений Чумак, Андрей Шипилов.

"Қўқон-1912": Ботирали Эргашев, Бобиржон Акбаров, Шоҳназар Норбеков, Суҳроб Нуруллоев (Якуба Бамба), Суҳроб Бердиев, Қувондиқ Рўзиев, Александр Мерзляков, Отабек Ҳайдаров (Ҳамидулло Абдуҳамидов), Иван Йосович, Ойбек Рустамов, Мурод Холмуҳаммедов.


"Навбаҳор" - "Локомотив" - 2:0

Голлар: Азим Аҳмедов (64, пен), Игорь Голбан (88)

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Азим Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азиз Турғунбоев, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов, Хуршид Мухторов, Аббос Ғуломов, Забиҳилло Ўринбоев.

"Локомотив: Игнатий Нестеров, Шаҳзод Шаймонов, Славо Дамьянович, Даврон Умиров, Кахи Махарадзе, Кирилл Погребянк, Марат Бикмаев, Тимурхўжа Абдухолиқов, Олег Зотеев, Даврон Ҳошимов, Шерзод Файзиев.

Ўқилган: 1157
Қўқон-1912 Локомотив Металлург Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича