Азар операция қилинди, у қачон қайтади?

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар жароҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Манбанинг хабар беришича, белгиялик футболчи май ойигача сафдан чиққан ва жорий мавсум “қироллик клуби”га ёрдам бера олмайди.

Бироқ, Белгия бош мураббийи Роберто Мартинес Азарни 12 июнь куни старт оладиган Евро-2020 мусобақасида иштирок этишидан умидвор бўлмоқда.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли футболчи жорий мавсум “Реал” сафида барча мусобақаларда 15 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол ва 5 та голга ассисентлик қилди.

Ўқилган: 2043
Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича