Дилшод Нуралиев: Ҳали кўзланган ўйинни шакллантира олмадик

“Локомотив“ U-21 жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев клуб матбуот хизматига бугун “Навбаҳор“га қарши ўйинда қайд етилган дуранг ҳақидаги фикрларини билдирди.

– “Навбаҳор“га қарши ўйин қийин ўтишини билардик. “Навбаҳор“да 2 мавсумдан буён бир таркиб шаклланмоқда. Шу боисдан уларда жамоавийлик бироз юқорироқ. Биз еса янги жамоани шакллантирдик. Шунга қарамай мен айта оламан, бугунги ўйин курашларга жуда бой бўлди. Тўғри, бугунги ўйинда кўплаб вазиятлар ярата олмадик. Шундай бўлса ҳам йигитлар ўйиннинг интригасини ушлаб тура олишди. Футболчиларнинг устунлик ва камчиликларини шундай ўйинларда кўриб оляпмиз. Кейинги ўйинларга қадар ушбу камчиликлар устида ишлаб, уларни йўқотишга ҳаракат қиламиз. Йигитларга раҳмат, сўнгги сонияларга қадар ҳам еътиборни йўқотишмади.

“Навбаҳор“ таркибида юқори техникага ега футболчилар кўп екан. Шу сабабли бизга жуда қийин бўлди. Майдон марказида ҳаракат қилишдан чарчамайдиган футболчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилишган. Шогирдларимга гап йўқ, қаттиқ ҳаракат қилишди ва натижани ушлаб қолишди.

Тўғри, 2 ўйинда қайд етилган дуранг “Локомотив“га ярашмайди. Навбатдаги ўйинда қаттиқ ҳаракат қилиб, ғалабага еришмоқчимиз.

– Бугунги дуранг сизни қониқтирдими?
– Қониқтирди деса ҳам бўлади. Чунки “Навбаҳор“да голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди. Томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам “Навбаҳор“ ёшларига катта кўмак берди. Aйрим жамоаларнинг асосий таркиб ўйинига ҳам бунчалик мухлис келмайди. Улар еса ёшларнинг ўйинларини шундай қаттиқ иштиёқ билан кузатмоқда. Aйнан томошабинлар учун футбол ўйнаймиз. Ўйлайманки, томошабинлар ҳам сўнгги дақиқаларгача қаттиқ ҳаяжон билан ўйинни томоша қилишди.

– Мана икки тур ўтди. Жамоа сиз кутган ўйинни қанчалик даражада кўрсата оляпти?
– Ҳали ўйинни шакллантира олмадик. Бунинг учун қаттиқ меҳнат қилишимиз керак. Бошида биз комбинацион ўйин кўрсатмоқчи едик. Бироқ майдоннинг ҳолати бунга йўл қўймади ва шу боисдан узун паслар билан ўйнашга мажбур бўлдик. Шу туфайли бир футболчимиз ҳам қаттиқ жароҳат олди. Енди натижаларга қарамасдан олдинга интиламиз. Насиб қилса, яна 3-4 турдан кейин ажойиб жамоани кўрасиз.

Ўқилган: 654
U-21 биринчилиги Дилшод Нуралиев Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича