"Лион" Депай борасида бир қарорга келган

Ҳужумчи Мемфис Депай ёзги трансферлар мавсуми вақтида "Лион" клубини тарк этиши мумкин.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, "шерлар" раҳбарияти Депайни сотиб юборишга тайёр. Улар футболчи борасида тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Айни вақтда унга "Лацио" ва "Ливерпуль" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Лион" эса унинг трансферидан 50 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Бу мавсумда Депай Франция чемпионати доирасида 13та учрашувда 9 маротаба тўп киритишга эришди.

Ўқилган: 1801
Лион Мемфис Депай

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича