Бугун Coca Cola Суперлиганинг 2-тур ўйинлари старт олади.
"Бунёдкор" 2-турда "Машъал"га қарши майдонга чиқади. Эртага мазкур жамоаларнинг биринчи қарама-қаршилигига дуч келамиз. Одатдагидек, ўзаро ҳисоб-китобни U-18 жамоалари бошлаб беради. Ўйин эртага, 5 март куни "Бунёдкор" академиясидаги 5-рақамли сунъий копламали майдонда бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:30да бошланади.
Жума, 6 март куни энди U-21 ёшлар жамоалари майдонга чиқади. Мазкур беллашув ҳам "Бунёдкор" академияси майдонида ўтказилади. Фақат томонлар академиянинг 1-рақамли табиий копламали майдонида ҳисоб-китоб қилади. Мазкур беллашув ҳам соат 15:30да старт олади.
7 март, шанба куни энди "Бунёдкор" ва "Машъал" асосий жамоалари ўзаро учрашувларга нуқта қўйиб беради. Бу беллашув "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:00да бошланади. Айтиш керак, барча баҳсларда "Бунёдкор" футболчилари тўлиқ оқ, "Машъал" ўйинчилари тўлиқ кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.
6 март куни U-18 жамоалари учрашувидан кейин "Бунёдкор" академиясидаги 1-рақамли табиий қопламали майдонда "Машъал"нинг асосий таркиби ўйинолди расмий машғулотини ўтказади.
U-18 БИРИНЧИЛГИ
"БУНЁДКОР" – "МАШЪАЛ"
5 март. Тошкент. "Бунёдкор" академияси майдони. 15:30
U-21 БИРИНЧИЛГИ
"БУНЁДКОР" – "МАШЪАЛ"
6 март. Тошкент. "Бунёдкор" академияси майдони. 15:30
СУПЕРЛИГА-2020
"БУНЁДКОР" – "МАШЪАЛ"
7 март. Тошкент. "Жар" стадиони. 16:00
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.
Қанот ҳакамлари: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Улфатов.
Захирадаги ҳакам: Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Рамиль Илясов.
"Бунёдкор" - "Машъал". Жамоалар қайси рангдаги либосдан фойдаланиши маълум