"Бухоро"га қарши ўтказиладиган Суперлига 2-тур баҳсини қаршилик Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Унга Зиёдулло Абдураҳмонов ва Шоҳрух Аъзамов ёрдам беради. Аҳмад Эргашев тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради.
Норсафаров ҳозиргача чемпионатларда икки бор "Пахтакор" ўйинида ишлаган. Ўтган мавсум Тошкентда "Андижон" (5:1) ва "Қизилқум" (8:0) билан учрашувларни бошқариб борган. Ҳар икки учрашув жамоамизнинг йирик ҳисобдаги ғалабалари билан якунланган.
“ПАХТАКОР” - “БУХОРО”
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зиёдулло Абдураҳмонов, Шоҳрух Аъзамов, Аҳмад Эргашев.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Диёр Имомхўжаев.
"Пахтакор" - "Бухоро" ўйинини Фирдавс Норсафаров бошқаради