"Металлург" - "Қўқон-1912". Ўзаро учрашувлар тарихидан

Coca Cola Суперлигаси 2-тур доирасидан ўрин олган “Металлург” - “Қўқон-1912” учрашуви 6 март куни Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Мазкур жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 20 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўққизтасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Тўққизта учрашувда Бекободликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 32-32 . Ўзаро учрашувларда жамоамиз 29 очкони қўлга киритган. “Металлург” ҳисобида эса 29 очко мавжуд.

Бекободда бўлиб ўтган учрашувлар:

27.04. 2019 Металлург – Қўқон 1912 3:1
16.03. 2018 Металлург – Қўқон 1912 1:0
22.09.2017 Металлург – Қўқон 1912 3:0
30.04.2016 Металлург – Қўқон 1912 3:1
06.06.2015 Металлург – Қўқон 1912 2:1
14.05.2003 Металлург – Қўқон 1912 3:1
23.03.2002 Металлург – Қўқон 1912 0:2
20.09.2000 Металлург – Темирйўлчи 6:1
18.04.1999 Металлург – Темирйўлчи 2:0
29.05.1998 Металлург – Темирйўлчи 1:1

Йирик ғалабалар

Вакилларимиз ушбу жамоани уч марта йирик ҳисобда доғда қолдиришган – 1999 йилда 5:1, 2003 йилда 4:0, 2017 йилда 3:0. Ўз навбатида “Металлург” ҳам икки марта жамоамизни йирик ҳисобда мағлуб этган – 2000 йилда 6:1, 2017 йилда 3:0.

Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранглар эса ушбу жамоаларнинг биринчи ва иккинчи учрашувларида яъни, 1998 йилдаги баҳсларда қайд этилган. 21 йилдан бери бу клублар тўқнашувида дуранг натижа кузатилаётгани йўқ.
Ҳакамлар
6 март куни Бекободда ўтадиган учрашувини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Coca Cola Суперлига

2-тур

6 март, жума

“Металлург” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Дониёр Сайлавов, Тимур Галеев, Фаррух Янсупов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Бошланиш вақтлари

“Металлург” - "Қўқон-1912" учрашуви, жума куни Бекободдаги “Марказий” стадионда соат 18:15 да старт олади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 2-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Бекободдаги "Металлург" стадионида соат 15:00 да бошланади.

Ўқилган: 1737
Қўқон-1912 Металлург Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича