"Кальяри" янги бош мураббийни эълон қилди

"Кальяри" Валтер Зенгани жамоанинг навбатдаги бош мураббийи этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

59 ёшли мутахассис клуб билан 2021 йилнинг ёзига қадар мўжалланган шартномага имзо чекди. Бир неча кун аввалроқ жамоа бош мураббий Роландо Маранни ишдан бўшатган эди.

Ҳозирда "Кальяри" А Серия турнир жадвалида 32 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Ўқилган: 1130
Валтер Зенга Кальяри

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича