"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай учун қизиқиш билдираётган жамоаларнинг сони ошиб бормоқда.
Corriere dello Sport нашрида ёзилишича, Депай хизматига "Лацио" клуби ҳам қизиқиб қолди. 26 ёшли ҳужумчининг "Лион" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўжалланган.
Ўз навбатида Депай учун курашда "Ливерпуль" клуби асосий номзод сифатида кўрсатилмоқда.
Бу мавсумда Мемфис Депай Франция чемпионатида 13та учрашувда 9 маротаба тўп киритди.